Jump to content

Марказий Осиё

From Vikipediya
Марказий Осиё
Майдони 4,003,451 км2
Аҳолиси 81,897,577 (2024)
Аҳоли зичлиги 17.43/км2
Этнохороним Марказий Осиёлик
Давлатлар

 О'збекистон  Қозоғистон  Қирғизистон  Тожикистон  Туркманистон ([[О'збекистон Қозог'истон Қирг'изистон Туркманистон

Тожикистон|давлатлар рўйхати]])
Қарам давлатлар Қорақалпог'истон
Тиллар Дунган, корё-мар, Мўғул, қирғиз, қорақалпоқ, қозоқ, рус, тожик, туркман, уйғур, ўзбек
Вақт минтақалари

УТC+05:00

УТC+06:00
Юқори даражали интернет домени .уз, .кг, .кз, .тж, .тм
Йирик шаҳарлар Тошкент,Самарқанд,Бухоро,Хоразм,Қо'қон
Марказий Осиё
Марказий Осиё
Марказий Осиё
Марказий Осиё
Марказий Осиё ХИИИ аср
Марказий Осиё 1914-йил
Марказий Осиё 1920-йил
Марказий Осиё 2019-йил

Марказий Осиё — бу Осиё қитъасидаги суб-минтақа бўлиб, жануби-ғарбда Каспий денгизи ва шимоли-ғарбда Шарқий Европадан шарқда Хитой ва Мўғулистонга қадар, жанубда Афғонистон ва Эрондан шимолда Россияга қадар чўзилган.[1] Минтақа ўз ичига собиқ совет давлатлари бўлмиш Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни олади. Ушбу беш республика номидаги ўхшашликлар туфайли минтақадан ташқарида (асосан Ғарбда) минтақа давлатлари умумий тарзда '-станъ давлатлари деб ҳам юритилади.

Исломдан олдинги даврда ва Ислом дини минтақага кириб келиши даврида (таҳминан милодий 1000-йил ёки ундан олдин) Марказий Осиёда асосан эроний тилда сўзлашувчи ва маданиятга эга бўлган халқлар истиқомат қилган[2][3]. Ҳудудда бақтрияликлар, сўғдлар, хоразмликлар ва ярим-кўчманчи скифлар ҳамда даҳлар яшаган. Туркий халқларнинг кўчиб келиши билан Марказий Осиё аста-секин ўзбеклар, қозоқлар, татарлар, туркманлар, қирғизлар ва уйғурлар каби туркий халқларнинг ватанига айланди. Тожикистонни истисно қилганда, ҳудудда амал қилган Эроний тиллар ўрнига Туркий тиллар кириб келди.

Тарихан Марказий Осиё Буюк Ипак йўли билан алоқадор бўлиб, Европа ва Узоқ Шарқ орасида одамлар, товарлар ва ғоялар алмашинуви учун чорраҳа вазифасини бажарган. Марказий Осиёнинг кўпчилик давлатлари бугунги кунда ҳам дунё иқтисодининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.[4][5]

ХИХ аср охирларидан ХХ аср охиригача Марказий Осиё руслар томонидан мустамлакага айлантирилган. Ҳудуд дастлаб Россия империяси, кейинчалик Совет Иттифоқи таркибига киритилган бўлиб, бу руслар ва бошқа славян халқларининг ҳудудга кўчиб келишига сабаб бўлди. Бугунги кунда Марказий Осиёда келиб чиқиши Европалик бўлган кўп сонли халқлар мавжуд бўлиб, улардан асосий қисми Қозоғистонда истиқомат қилади. Ҳудудда 7 миллион руслар, 500,000 украинлар ва таҳминан 170,000 немислар яшайди. Сталин давридаги мажбурий кўчиришлари сабабли ҳуддуда бугунги кунда 300,000 дан ортиқ корейслар ҳам истиқомат қилади.[6]

Марказий Осиёда таҳминан 80.2 ми��лион киши истиқомат қилиб, улар бешта давлатга тақсимланган: Қозоғистон (20 миллион), Қирғизистон (7 миллион), Тожикистон (10 миллион), Туркманистон (6 миллион) ва Ўзбекистон (37.2 миллион).[7]

Тарихий минтақалар[edit | edit source]

Марказий Осиё шимолда Сибир ўрмонлари билан чегараланган. Марказий Осиёнинг шимолий қисми (Қозоғистон) Евросиё даштининг ўрта қисмини ташкил қилади. Ғарбда Қозоқ дашти рус-украин даштлари билан туташса, шарқда Жунғор ва Моғул даштлари билан туташиб кетади. Жанубга қараб ер тобора қуруқлашиб, кўчманчи аҳоли ҳам сийраклашиб боради. Жанубдаги суғорма деҳқончилик имкони бор ҳудудларда аҳоли зичлашиб, шаҳарлар шаклланган. Асосий суғорма деҳқончилик ҳудудлари Шарқдаги тоғ ёнбағирларида, Окс ва Яксарт дарёлари водийларида ва Форс билан чегарадаги Копетдоғнинг шимолий ёнбағирларида жойлашган. Копетдоғдан шарқда Марв воҳаси, шунингдек Ҳирот ва Балх каби муҳим ҳудудлар жойлашган. Тян-Шан тоғларининг икки тумшуғи шарқдаги тоғлар орасида учта ўзига хос 'кўрфазларни' ҳосил қилади. Уларнинг ичида энг йириги шимолда, шарқий Қозоғистонда бўлиб, бу ҳудуд тарихан Еттисув, ёки Семирече (русча: Семирéче) деб номланган ва бу ҳудудда Балхаш кўли жойлашган. Ўрталиқда кичик, лекин зич аҳолига эга бўлган Фарғона водийси жойлашган. Жанубда эса кейинчалик Тохаристон деб аталган Бақтрия жойлашган бўлиб, бу ҳудуд жанубда Ҳиндукуш тоғлари билан чегараланган. Сирдарё (Яксарт) Фарғона водийсида бошланса, Амударё (Окс) Бақтрияда бошланади. Бу дарёларнинг ҳар иккиси ҳам шимоли-ғарбга, Орол денгизига қараб оқади. Амударё Орол денгизига қуйиладиган жойида йирик делтани ҳосил қилади ва бу ҳудуд Хоразм, кейинчалик Хива хонлиги деб аталган. Амударё шимолида нисбатан нотаниш, лекин Самарқанд ва Бухоро каби савдо-саноат марказларини сув билан таъминловчи Зарафшон дарёси жойлашган. Минтақадаги яна бир йирик савдо маркази Тошкент бўлиб, бу шаҳар Фарғона водийсига кириш нуқтасидан шимоли-ғарбда жойлашган. Амударёдан шимолдаги ҳудудлар Мовароуннаҳр, шунингдек, айниқса ипак йўли савдосида ҳукмрон мавқеда бўлган сўғд савдогарларига нисбатан ишлатилганда, Сўғд деб аталган.

Шарқда, Жунг'ария ва Тарим ҳавзаси таҳминан 1759-йилда Хитойнинг Шинжон вилоятига бирлаштирилади. Одатда Хитойдан отланган карвонлар Тарим ҳавзасининг шимолий ёки жанубий қисмларидан ўтиб, Қашқарда бирлашишган ва у ердан шимоли-ғарбдаги Фарғона томонга, ёки жануби-ғарбдаги Бақтрия томонга ҳаракатланишган. Буюк ипак йўлининг кичикроқ яна бир шахобчаси Тян-Шаннинг шимолидан бошланиб, Жунғория ва Еттисувдан ўтган ва Тошкент яқинида жанубга қайрилган. Кўчманчи қабилалар одатда Мўғулистондан бошланиб, Жунғория орқали ўтишган ва Тошкент яқинида жанубга қайрилиб, ўтроқ аҳолини истило қилишган, ёки ғарбга, Европа томонга ҳаракатни давом эттиришган.

Қизилқум чўли Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган ва Қорақум Амударё ҳамда Туркманистондаги Копетдоғ орасида жойлашган. Хуросон таҳминан шимоли-шарқий Эронни ва Афғонистон шимолий ҳудудларини англатган. Марғиёна эса Марв шаҳри атрофларини англатган. Устюрт платоси эса Орол Орол ва Каспий денгизлари оралиғидаги ҳудуддир.

Жануби-ғарбда, Копетдоғдан нарида Форс давлати жойлашган. Айнан шу ҳудуд орқали Форс давлати ва Араб халифалиги Марказий Осиёга суқилиб кирган ва Россия Империяси босқинига қадар маҳаллий аҳолининг маданиятига ўз таъсирини ўтказган. Жануби-шарқда Ҳиндистон томон йўл мавжуд. Қадимда Буддизм шу йўл орқали шимолга тарқалган ва тарихда жуда кўп маротаба Марказий Осиёлик жанговар қабилалар ва подшолар шу йўлдан ўтиб, Шимолий Ҳиндистонни истило қилишган ва у ерда ўз ҳокимиятларини ўрнатишган. Кўчманчи босқинчиларнинг кўпчилиги шимоли-шарқдан кириб келган. 1800-йиллардан кейин Россия империяси ва кейинчалик Совет Иттифоқи шаклида ҳудудга шимоли-ғарбдан Г'арб сивилизацияси кириб келди.

Тарихий минтақалар номлари

Тарихи[edit | edit source]

Гарчи Ориэнтализм даврида Марказий Осиёнинг жаҳон тарихидаги ҳиссаси камайтириб кўрсатилган бўлсада, бугунги кун тарихнавислиги Марказий Осиё тарихининг ҳам 'марказий' аҳамиятини тан олмоқда.[8] Марказий Осиё тарихи ҳудуднинг иқлими ва географияси билан белгиланади. Минтақа иқлимининг қуруқлиги зироатчиликни қийинлаштирган бўлса, денгизлардан узоқда жойлашиш минтақанинг савдо алоқаларини қийинлаштирди. Шу сабабдан ҳам ҳудудда йирик шаҳарлар сони ҳам бўлиб, ҳудуд минг йиллар давомида дашт кўчманчи қабилалари ҳукми остида бўлган.

Марказий Осиёдаги кўчманчи қабилалар ва ўтроқ халқлар орасидаги муносабатлар узоқ вақт давомида душманона тусга эга бўлган. Кўчманчи турмуш тарзи ҳарбийлар учун ўта мос бўлиб, ички уюшқоқликдан мосуво бўлганини ҳисобга олмаса, кўчманчи даштликлар узоқ давр мобайнида дунёдаги энг қудратли ҳарбий кучни ташкил қилишган. Улар орасидаги ички уюшқоқликка баъзан эришилган бўлса, бу ҳам Марказий Осиёдан ўтувчи Буюк Ипак йўли туфайли эди. Тарих давомида баъзан буюк етакчилар, ёки тарихий шарт-шароит бир неча қабилаларнинг ягона кучга бирлашишига сабаб бўлиб, кейин улар деярли тўхтатиб бўлмас кучга айланар эди. Буларга мисол қилиб Европага босқинчилик юришларини амалга оширган Ҳунларни, Қадимги Хитойдаги Беш варварлар қўзғолонини, айниқса Евросиёнинг катта қисмини истило қилган мўғулларни келт��риш мумкин.

Исломгача ва Исломнинг дастлабки даврларида Марказий Осиёда Эроний тилларда сўзлашувчи халқлар истиқомат қилган.[2][9] Энг қадимги Эроний халқлардан сўғдлар ва хоразмликлар ўтроқ ҳаёт кечирган бўлса, скифлар ва кейинчалик аланлар каби эроний қабилалар кўчманчи, ёки ярим-кўчманчи ҳаёт кечирган.

Туркий халқларнинг асосий кўчиб келиш тўлқини ВИ-ХИ асрлар оралиғида содир бўлиб, бу даврда туркий халқлар Марказий Осиёнинг деярли барча қисмига тарқалишган. Евросиё даштларида аста-секинлик билан ҳинд-европа тилларида сўзлашувчи эроний халқлар ўрнига, келиб чиқиши Шарқий Осиё ва Мўғулистонга бориб тақалувчи гуруҳлар ҳукмрон мавқега эга бўла бошлади.[10] ВИИИ асрга келиб минтақага Араб халифалиги ва Ислом кириб келди, лекин аҳоли демографик ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатмади. ХИИИ асрда ҳудуднинг мўғул қабилалари томонидан босиб олиниши ҳудудда катта демографик ўзгаришларга сабаб бўлди, лекин халқларнинг маданий ёки лингвистик ҳолатига таъсир кўрсатмади.[11]

Марказий Осиё орқали ўтган истило йўллари

Қачонлардир ҳинд-европа тилларида сўзлашувчи эроний ва бошқа халқлар истиқомат қилган Марказий Осиёга Жанубий Сибир ва Мўғулистондан кўплаб босқинчилик юришлари уюштирилган ва бу ҳудудга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаган. Генетик маълумотлар шуни кўрсатадики, бугунги кунда Марказий Осиёда истиқомат қилувчи турли-хил туркий тилларда сўзлашувчи халқлар вакиллари гени ~22% ва ~70% ҳолларда Шарқий Осиёга бориб тақалса (бошқа шимоли-шарқий Осиёликлар ва сибирликларга ҳам хос бўлган „Байкал овчи-термачи гени“), ҳудуддаги эроний тилларда сўзлашувчи халқлар, айниқса тожиклар орасида ҳудудда Темир даврида истиқомат қилган ҳинд-европаликлар билан генетик алоқадорлик борлиги аниқланган. Баъзи туркий этник гуруҳлар, айниқса қозоқларда унданда юқори фоизда Шарқий Осиё халқлари билан қардошлик аниқланган.

Йирик шаҳарлари[edit | edit source]

 
Марказий Осиёнинг энг йирик шаҳарлари
Ўрни Давлат Аҳоли
Тошкент
Тошкент
Олмаота
Олмаота
1 Тошкент Ўзбекистон 3,040,800 Остона
Остона
2 Олмаота Қозоғистон 2,156,749
3 Остона Қозоғистон 1,350,228
4 Шимкент Қозоғистон 1,189,209
5 Бишкек Қирғизистон 1,074,075
6 Ашхобод Туркманистон 727,000
7 Душанбе Тожикистон 679,400
8 Наманган Ўзбекистон 1.000.000
9 Актобе Қозоғистон 560,820
10 Самарқанд Ўзбекистон 1.542.900


Шаҳар Герби Давлат Аҳоли Тасвир Маълумотлар
Ашхобод
Туркманистон байроғи Туркманистон 1,030,063

(2022)

Туркманистон пойтахти ва энг йирик шаҳри. 1818-йилда руслар асос солган қишлоқдан ўсиб чиққан шаҳар анча ёш ҳисобланади. Шаҳар яқинида Парфия давлатининг қадимги пойтахти бўлмиш Нисо харобалари жойлашган.
Бишкек
Қирғизистон байроғи Қирғизистон 1,074,075

(2021)

Қирғизистон пойтахти ва энг йирик шаҳри. Бишкек шунингдек Қирғизистоннинг Чуй вилояти маъмурий марказидир. Ушбу вилоят шаҳарни ўраб туради, лекин шаҳар ушбу вилоят таркибида эмас, балки вилоят-мақомидаги бирликдир.
Бухоро Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон 280,187 (2020) Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти маркази ва мамлакатдаги бешинчи энг йирик шаҳар. Бухоро мил. ав. ВИ асрда шаклланган Форс тамаддуни дунёга келиши билан унинг марказий нуқталаридан бири ҳисобланган. милодий ХИИ асрга келиб эса туркий тилда сўзлашувчилар кўчиб келишни бошлаган. Шаҳар меъморчилиги ва археологик ёдгорликлари Марказий Осиё тарихи ва санъатининг тамал тошларидан биридир.
Душанбе
Тожикистон байроғи Тожикистон 1,201,800

(2022)

Тожикистон пойтахти ва энг йирик шаҳри. Аёнки, шаҳар номи ҳафта кунини англатади ва шаҳарнинг аввалига халқ орасида машҳур Душанба кунлик бозор ўтказиладиган қишлоқдан ўсиб чиққанини кўрсатади.
Остона
Қозоғистон байроғи Қозоғистон 1,350,228

(2022)

Қозоғистон пойтахти ва иккинчи энг йирик шаҳри. 1994-йилда шаҳар янги мустақилликка эришган республиканинг бўлғуси пойтахти бўлиши белгиланди ва пойтахт 1997-йилда расман Олмаотадан Остонага кўчирилди. 2019-йилда шаҳар ўз вазифасидан кетган биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига „Нур-Султон“ деб ўзгартирилди, лекин 2022-йилда яна қайта Остонага ўзгартирилди.
Олмаота
Қозоғистон байроғи Қозоғистон 2,211,198 (2023)
Мамлакатнинг энг йирик шаҳри. Шаҳар 1929-1997-йиллар оралиғида Қозоғистоннинг (ва ундан олдин Қозоқ ССРнинг) пойтахти бўлган. Пойтахт мақомини йўқотганига қарамасдан, шаҳар Қозоғистондаги йирик савдо-саноат марказларидан бири бўлиб қолмоқда. Олмаота Қозоғистоннинг ва Марказий Осиё минтақасининг тан олинган молиявий марказларидан биридир.
Ўш
Қирғизистон байроғи Қирғизистон 361,273 (2023) Қирғизистондаги иккинчи энг йирик шаҳар. Шунингдек, Ўш шаҳарни ўраб турувчи Ўш вилоятининг маъмурий маркази ҳамдир. Ушбу вилоят шаҳарни ўраб туради, лекин шаҳар ушбу вилоят таркибида эмас, балки вилоят-мақомидаги бирликдир.
Қўқон Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон 259,700 (2022) Ўзбекистон шарқидаги Фарғона вилоятида жойлашган шаҳар. Фарғона водийсининг жануби-ғарбида жойлашган. Қўқон Тошкентдан 228 км жануби-шарқда, Андижондан 115 км ғарбда ва Фарғонадан 88 км ғарбда жойлашган. Шаҳар баъзан „Шамоллар шаҳри“ деб аталади. ХВИИИ-ХИХ асрларда мавжуд бўлган Қўқон хонлиги пойтахти.
Самарқанд
Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон 513,572 (2019)
Ўзбекистондаги энг йирик иккинчи шаҳар ва Самарқанд вилояти маркази. Шаҳар айниқса Ғарб ва Хитой орасидан ўтган Буюк Ипак йўлидаги марказий мақоми, шунингдек Марказий Осиё тамаддуни бешикларидан экани билан танилган. Мирзо Улуғбек (1394-1449) айнан шу шаҳарда улкан расадхона барпо этади.[19]
Тошкент
Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон 3,000,000 (2023)
Ўзбекистон пойтахти. Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳар. Исломгача ва Исломнинг дастлабки даврларида шаҳар Чоч номи билан танилган. Тошкент Чирчиқ дарёси бўйидаги воҳа сифатида пайдо бўлган бўлиб, қадимги даврларда Қанғ давлатининг ёзги пойтахти вазифасини бажарган.[20]

Манбалар[edit | edit source]

  1. „Cентрал Асиа“. Британниcа. Қаралди: 2023-йил 16-декабр.
  2. 2,0 2,1 Босwортҳ, C. Э. (1990). „CЕНТРАЛ АСИА ив. Ин тҳе Исламиc Период уп то тҳе Монголс“. Ин Яршатер, Эҳсан (эд.). Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме В/2: C̆эҳел Сотūн, Исфаҳан–Cентрал Асиа ХИИИ. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. пп. 169–172. ИСБН 978-0-939214-69-3. Ин эарлй Исламиc тимес Персианс тендед то идентифй алл тҳе ландс то тҳе нортҳеаст оф Кҳорасан анд лйинг беёнд тҳе Охус wитҳ тҳе регион оф Туран, wҳич ин тҳе Šāҳ-нāма оф Фердоwсī ис регардед ас тҳе ланд аллоттед то Ферēдūнъс сон Тūр. Тҳе денизенс оф Тūрāн wере ҳелд то инcлуде тҳе Туркс, ин тҳе фирст фоур cентуриэс оф Ислам эссентиаллй тҳосе номадизинг беёнд тҳе Жахартес, анд беҳинд тҳем тҳе Чинесе (сеэ Коwалски; Минорскй, „Тūрāн“). Тūрāн тҳус беcаме ботҳ ан этҳниc анд а геограпҳиcал терм, бут алwайс cонтаининг амбигуитиэс анд cонтрадиcтионс, арисинг фром тҳе фаcт тҳат алл тҳроугҳ Исламиc тимес тҳе ландс иммедиателй беёнд тҳе Охус анд алонг иц лоwер реачес wере тҳе ҳомес нот оф Туркс бут оф Ираниан пеоплес, суч ас тҳе Согдианс анд Кҳwарезмианс.
  3. C.Э. Босwортҳ „Тҳе Аппеаранcе оф тҳе Арабс ин Cентрал Асиа ундер тҳе Умайядс анд тҳе эстаблишмент оф Ислам“,. Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа, Вол. ИВ: Тҳе Аге оф Ачиэвемент: АД 750 то тҳе Энд оф тҳе Фифтеэнтҳ Cентурй, Парт Оне: Тҳе Ҳисториcал, Соcиал анд Эcономиc Сеттинг, Мултипле Ҳисторй Сериэс М. С. Асимов, C. Э. Босwортҳ: . Парис: Мотилал Банарсидасс Публ./УНЕСCО Публишинг, 1999 — 23 бет. „Cентрал Асиа ин тҳе эарлй севентҳ cентурй, wас этҳниcаллй, стилл ларгелй ан Ираниан ланд wҳосе пеопле усед вариоус Миддле Ираниан лангуагес.“ 
  4. Пҳиллипс, Андреw; Жамес, Паул (2013). „Натионал Идентитй бетwеэн Традитион анд Рефлехиве Модернисатион: Тҳе Cонтрадиcтионс оф Cентрал Асиа". Натионал Идентитиэс. № 3 (1). 23–35-бет. дои:10.1080/14608940020028475. „Ин Cентрал Асиа тҳе cоллисион оф модернитй анд традитион лед алл бут тҳе мост дераcинатед оф тҳе интеллеcтуалс-cлериcс то сеэк салватион ин реcонститутед варианц оф традитионал идентитиэс ратҳер тҳан суccумб то тҳе модерн Эуропеан идеа оф натионалисм. Тҳе инабилитй оф тҳе элитес то форм а унитед фронт, ас демонстратед ин тҳе нумероус деcларатионс оф аутономй бй дифферент аутҳоритиэс дуринг тҳе Руссиан cивил wар, павед тҳе wай, ин тҳе эарлй 1920с фор тҳе Совиэт ре-cонқуэст оф тҳе Cентрал Асиа ин тҳе эарлй 1920с“
  5. Франкопан, Петер. Тҳе Силк Роадс: А Неw Ҳисторй оф тҳе Wорлд, Фирст Винтаге Боокс эд., Неw Ёрк: Винтаге Боокс — хв–хви бет. ИСБН 978-1-101-94633-6.. 
  6. „Cентрал Асиа’с Кореанс ин Кореа: Тҳере анд (Мостлй) Баcк Агаин“ (28 Аугуст 2019).
  7. "Демографическая ситуация" (ПДФ). Статистика қўмитаси. Қаралди: 19-май, 2019-йил.
  8. Окур, Меҳмет Акиф (2014). „Cлассиcал Техц оф тҳе Геополитиcс анд тҳе "Ҳеарт оф Эурасиа“. Жоурнал оф Туркиш Wорлд Студиэс. № ХИВ (2). 73–104-бет.
  9. C.Э. Босwортҳ „Тҳе Аппеаранcе оф тҳе Арабс ин Cентрал Асиа ундер тҳе Умайядс анд тҳе эстаблишмент оф Ислам“,. Ҳисторй оф Cивилисатионс оф Cентрал Асиа, Вол. ИВ: Тҳе Аге оф Ачиэвемент: АД 750 то тҳе Энд оф тҳе Фифтеэнтҳ Cентурй, Парт Оне: Тҳе Ҳисториcал, Соcиал анд Эcономиc Сеттинг, Мултипле Ҳисторй Сериэс М. С. Асимов; C. Э. Босwортҳ: . Парис: УНЕСCО Публишинг, 1998 — 23 бет. „Cентрал Асиа ин тҳе эарлй севентҳ cентурй, wас этҳниcаллй, стилл ларгелй ан Ираниан ланд wҳосе пеопле усед вариоус Миддле Ираниан лангуагес.“ 
  10. Дамгаард, Петер де Баррос; Марчи, Нина; Расмуссен, Симон; Пейрот, Мичаëл; Ренауд, Габриэл; Корнелиуссен, Тҳорфинн; Морено-Маяр, Ж. Вícтор; Педерсен, Миккел Wинтҳер; Голдберг, Амй; Усманова, Эмма; Баимукҳанов, Нурбол; Ломан, Валерий; Ҳедеагер, Лотте; Педерсен, Андерс Горм; Ниэлсен, Каспер (Май 2018). „137 анcиэнт ҳуман геномес фром аcросс тҳе Эурасиан степпес“. Натуре. № 557 (7705). 369–374-бет. Бибcоде:2018Натур.557..369Д. дои:10.1038/с41586-018-0094-2. ИССН 1476-4687. ПМИД 29743675.
  11. Зҳабагин, Махат; Балановска, Элена; Сабитов, Зҳахйлйк; Кузнецова, Марина; Агдзҳоян, Анастасия; Балаганская, Олга; Чукҳряэва, Марина; Маркина, Надезҳда; Романов, Алехей; Скҳалякҳо, Роза; Запорозҳченко, Валерй; Сароянц, Лиудмила; Далимова, Дилбар; Давлетчурин, Дамир; Турдикулова, Шаҳло (2017). „Тҳе Cоннеcтион оф тҳе Генетиc, Cултурал анд Геограпҳиc Ландсcапес оф Трансохиана“. Сcиэнтифиc Репорц. № 7 (1). 3085-бет. Бибcоде:2017НатСР...7.3085З. дои:10.1038/с41598-017-03176-з. ИССН 2045-2322. ПМC 5465200. ПМИД 28596519.{{cите магазине}}: CС1 маинт: мултипле намес: аутҳорс лист ()
  12. „Численность городского и сельского населения по регионам“. Тҳе Стате Cоммиттеэ оф тҳе Републиc оф Узбекистан он Статистиcс. 2020-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
  13. „Административно-территориальное деление Наманганской области“. Портал открытых данных Республики Узбекистан. 2020-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
  14. „Самарқанд шаҳри“. самарканд.уз. 2020-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
  15. „Биггест Cитиэс Казакҳстан“. 2020-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-декабр.
  16. „Биггест Cитиэс Кйргйзстан“. 2020-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-декабр.
  17. „Биггест Cитиэс Тажикистан“. 2020-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-декабр.
  18. „Биггест Cитиэс Туркменистан“. 2020-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-декабр.
  19. Эҳгамбердиэв, Шуҳрат (2009). „Улугҳ Бег: тҳе счолар он тҳе тҳроне“ (ПДФ). А Wорлд оф Сcиэнcе. № 7 (1). 21–23-бет.
  20. Пуллейбланк, Эдwин Г. (1963). „Тҳе cонсонантал сйстем оф Олд Чинесе“. Асиа Мажор. № 9. 94-бет.