Jump to content

Куракоёқлилар (сутемизувчилар)

From Vikipediya
Куракоёқлилар
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сутемизувчилар
Туркум: Йиртқичлар
Бинар номи
Пиннипедиа

Куракоёқлилар, куракоёқли сутемизувчилар (лотинча: Пиннипедиэ) – сутемизувчилар синфининг бир туркуми. Бу туркумга моржлар, денгиз арслонлари, қулоқли тюленлар, тожли тюленлар, денгиз қуёнлари, қўнғир тюлелар, холдор тюлелар, асл тюленлар киради. Куракоёқлилар сувда яшайди. Жуни қисқа. Оёқлари сувда сузишга мослашиб, курак (эшкак) ка айланган (номи ҳам шундан). Куракоёқлилар ерда зўрға судралиб юради. Тишлари, асосан, конус шаклида. Думи жуда қисқа, териси остида қалин ёғ қатлами бор. Бу қатлам ҳайвонларни совуқдан сақлайди. Улар оч қолганда ёғ қатлам ҳисобига яшайди. Кўзлари сув остида кўришга мослашган. Қулоқ супраси жуда кичкива ёки бўлмайди. Бурун тешиклари фақат нафас олганда очилади. Куракоёқлилар сув юзасида дам олади ва ухлайди. Сув тагида узоқ тура олади. Куракоёқлилар сувда озиқланади, озиғини чайнамай ютади (моллюскаларнинг чиғаноғини тишида майдалайди). Куракоёқлилар урчиш, туллаш, туғиш ва боласини эмизиш, дам олиш учун қуруқликка ёки муз устига чиқади. Куракоёқлилар энг кичик турининг бўйи 1,3 м (ҳалқа нақшли тюлен ёки нерпа), энг каттасиники 5,5 м (денгиз фили). Куракоёқлиларнинг 31 тури маълум 3 оилага: моржлар, қулоқли тюленлар ва асл тюленларга бўлинади. Океанларда, совуқ ва ўрта минтақадаги денгизларда, жумладан, Қора денгиз ва Каспий денгизда учрайди. Айрим турлари кўллар (масалан, Ладога ва Байкал)да ҳам яшайди. 6 тури ва 3 та кенжа тури Халқаро Қизил китобга киритилган.

Манбалар[edit | edit source]

  1. Иллигер, Ж. К. W.. Продромус Сйстематис Маммалиум эт Авиум (ла). Сумптибус C. Салфелд, 1811 — 138–39 бет. 

Адабиётлар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.